Yangi hujjatlar

ДИНИЙ ТАШКИЛОТ ВА УЮШМАЛАР

ДИНИЙ ТАШКИЛОТ ВА УЮШМАЛАР – ижтимоий жараённинг мустақил субъектлари сифатида фаолият кўрсатувчи черковлар, жамоалар, миссиялар, ўқув муассасалари ва б. диний ташкилотлар. Конс. қоидаларига биноан тузилади. Д. т. ва у.нинг ҳуқуқлари виждон эркинлигини таъкидловчи Конс.нинг 31-м., ЎзР фуқароларининг жамоат ташкилотлари ва уюшмалар ташкил қилиш ҳуқуқига кафолат берувчи 34, 56, 58-м.лари, айниқса, диний ташкилотларни давлатдан ажратиш принциплари, қонун олдида тенглиги ва уларнинг фаолиятига аралашмасликни ўз ичига олган 61-м. томонидан муҳофаза қилинади. Шу б-н бирга, 57-м.да, диний низоларни тарғиб қилувчи диний ташкилотлар ҳамда ҳарбийлаштирилган ташкилотлар ва сиёсий партияларни тузиш тақиқланади. Шу б-н давлат нафақат диний ташкилотлар фаолиятига аралашишдан, балки уларнинг ҳам ўз давлат ишларига аралашишидан қонуний йўл б-н ўзини ҳимоя қилади. Бу қоидалар “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунда (1998.1.05) ва Конс.да қайд қилинган. Қонунда диний ташкилотларнинг рўйхатга олиниши ҳам белгиланган (2–боб), уларнинг мулкий аҳволи (3–боб), диний эътиқод эркинлиги б-н боғлиқ бўлган ҳуқуқлари (4–боб) ва диний ташкилотларнинг меҳнат фаолияти ҳам белгиланган (5-м.). Бугунги кунда Адлия вазирлиги томонидан 2500 дан ортиқ диний ташкилотлар рўйхатга олинган. Улар дунёда мавжуд барча динларнинг вакилларидир: ислом дини (2482 ташкилот), христиан дини (119 ташкилот), яҳудийлар дини, буддизм, кришнаизм (жами 37 ташкилот) дан иборат. (муал. – Ф.Маъмуров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига