Yangi hujjatlar

ДИСКРЕЦИОН ҲОКИМИЯТ

ДИСКРЕЦИОН ҲОКИМИЯТ (французча discretionnaire – шахсий ихтиёрга боғлиқ) орган ёки мансабдор шахсга қонун доирасида ўз ихтиёрича фаолият кўрсатиш ваколатини бериш. Мас., парламентар республика давлат бошлиғи одатий шарт-шароитларда бош вазир ёки тегишли вазир имзосисиз норматив ҳужжатлар чиқариш ҳуқуқига эга эмас, фавқулодда ҳолатларда эса у бундай ҳужжатларни д.ҳ. иштирокисиз чиқариши мумкин. Д.ҳ.дан айниқса маъмурий органлар ва судлар тез–тез фойдаланиб туради, бу амалиётда шахснинг дахлсизлиги, судда айби аниқланмагунча айбдор ҳисобланмаслик каби демократик принципларни инкор қилишни англатади, белгиланган тартибнинг бузилишига олиб келади. (муал. – О.Муҳаммаджонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига