ДИСТРИБЬЮТЕР (инглизча distrbutor) – йирик ишлаб чиқариш корхоналаридан улгуржи савдо асосида олинадиган маҳсулотларни сотишни амалга оширувчи фирма. Д. ўз омборига эга бўлиб, ишлаб чиқарувчилар б-н узоқ муддатли шартномавий муносабатларга киришади ва товар бозорида ишлаб чиқарувчининг манфаатларини ифодалайди. Ишлаб чиқарувчилар б-н муносабатлар д.лик шартномалари орқали тартибга солинади. Унда товарнинг улгуржи баҳосига устама, улгуржи баҳога чегирма, товарлар партияси ҳажми ва етказиб бериш тартиби, ҳақ тўлаш шакллари каби масалалар ўз аксини топади. Устама ва чегирмалар д. даромадини ташкил этади. (муал. – Л.Хван)