Yangi hujjatlar

ДУАЛИСТИК МОНАРХИЯ

ДУАЛИСТИК МОНАРХИЯ – конституциявий монархиянинг парламентар монархия б-н бирга икки туридан бири (қ. Монархия). Абсолют монархиядан парламентар монархияга ўтишнинг тарихий ўтиш шакли ҳисобланади. Д.м.да монарх ҳокимияти конс. б-н чекланади, аммо монарх ҳам расман конституциявий нормалар туфайли, ҳам кўпроқ демократия и-тларининг заифлиги, яхши ривожланмаганлиги туфайли кенг ҳокимият ваколатларини сақлаб қолади, д.м.да монарх шу давлат сиёсий тизимининг марказида туради. Мас., Д.м.да ҳукумат расман икки карра – ҳам монарх, ҳам парламент олдида жавобгар бўлади, аммо аслида қоидага кўра монарх иродасига бўйсунади. Ҳозирги кунда Д.м. Марокаш, Иордания, Таиланд, Непал, Малайзияда сақланган. (муал. – Ж.Абдуллаев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига