ЕНГИБ БЎЛМАС КУЧ – фуқаролик ҳуқуқида шартнома талабларининг бажармаслигига олиб келадиган фавқулодда ва муқаррар холларнинг вужудга келиши. ФКнинг 333-м.га мувофиқ, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган шахс мажбуриятни лозим даражада бажаришга енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс–мажор) туфайли имкон бўлмаганлигини исботлай олмаса, жавобгар бўлади. (муал. – Ф.Маъмуров)