Yangi hujjatlar

ЕНГИЛ ТАН ЖАРОҲАТИ ЕТКАЗИШ

ЕНГИЛ ТАН ЖАРОҲАТИ ЕТКАЗИШ – МЖКнинг 52-м.га биноан, эҳтиётсизлик орқасида е.т.ж.е. – энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Қасддан е.т.ж.е., бу ҳаракат соғлиқнинг қисқа муддат ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятини унча кўп давом этмайдиган турғун тарзда йўқотишга олиб келмаган бўлса, – энг кам иш ҳақининг икки бараваридан тўрт бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Эҳтиётсизлик орқасида е.т.ж.е. қуйидаги ҳолларда содир бўлади: а) ҳаракат эҳтиётсизлик б-н содир этилганлиги ва жабрланувчининг соғлиғига зарар етказганлиги, буни ҳуқуқбузар ё олдиндан кўра билмаган, ҳолбуки у зарар етказилиши мумкинлигини олдиндан кўра билиши лозим ва мумкин бўлган бўлса ҳам енгилтаклик б-н уни бартараф этиш мумкинлигига ишонган бўлса; б) ҳуқуқбузар хатти-ҳаракатининг ўзи ва етказилган зарар эҳтиётсизлик орқасида содир этилган бўлса. Қасддан е.т.ж.е., башарти бу ҳаракатлар жамоат тартибини бузишга олиб келмаган ёки жамиятни ҳурмат қилмасликни ифодаламаган бўлса, безорилик деб ҳисобланиши мумкин эмас. (муал. – Ш.Абдуқодиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига