ЕР ҚАЪРИ – ер қобиғининг тупроқ қатламидан қуйида жойлашган, тупроқ қатлами бўлмаганда эса ер юзасидан ёки сув объектлари тубидан қуйида жойлашган, геологик жиҳатдан ўрганиш ва ўзлаштириш мумкин бўлган чуқурликкача ястанган қисми. ЎзРнинг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонуннинг 19-м.га мувофиқ, ер қаъридан қуйидаги мақсадларда фойдаланиш мумкин: геологик жиҳатдан ўрганиш; фойдали қазилмаларни кавлаб олиш; техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш; фойдали қазилмаларни кавлаб олиш б-н боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини, шу жумладан, нефть, газ, газ конденсати (углеводородлар), бошқа м. ва материалларни ер остида сақлаш иншоотларини қуриш ҳамда улардан фойдаланиш, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш; алоҳида муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо қилиш; нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва б. геологик коллекциябоп материал. (муал. – М.Усмонов)