ЕР МОНИТОРИНГИ – (лотинча monitor – кузатиш, назоратлаш, бошқариш). Ер таркибидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, ерларга баҳо бериш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш учун ер фондининг ҳолатини кузатиб туриш тизими (ЕКнинг 14-м.). Ер м.ни олиб бориш ер мониторингига оид меъёрий ҳужжатлар асосида Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади. Ер мониторинги ёрдамида ер ресурсларининг маълум бир даврдаги ҳолати ва унинг ўзгариши, ер назорати ва экспертизасини қаерларда тезкор равишда олиб бориш кераклиги ҳақидаги маълумотларга эга бўлиш имконини беради. Мониторинг – назорат – экспертиза тизими ер ҳуқуқбузарликларини тез аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва бартараф қилиш учун асос бўлади. (муал. – М.Усмонов)