Yangi hujjatlar

ЕР СИФАТИ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕЪЁРЛАРИ

ЕР СИФАТИ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕЪЁРЛАРИ – ерга инсон хўжалик фаолиятининг физик, кимёвий ва биологик таъсир кўрсатишнинг максимал ёки минимал меъёрларни белгиловчи ҳуқуқий меъёрлар. Уларга: ерларни ифлослантиришнинг энг юқори чегараси, ЕИД (ПДУ) – ерни ишлатишнинг энг юқори даражаси, ерларга кимёвий м.ни ишлатишнинг энг юқори миқдори, бонитировка, кадастр ва ернинг нарх баҳоси кўрсаткичлари бўйича қабул қилинган ҳужжатлар киради. Улар, албатта, ЎзР Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъқулланган бўлсагина юридик кучга эга бўлади. (муал. – М.Усмонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига