ЕР УЧАСТКАЛАРИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚНИ КАФОЛАТЛАШ – ердан фойдаланувчи, эгаллаб турувчи, ижарачи ва мулкдорларни ер участкасига нисбатан бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлайдиган қонун нормаларини белгилаш. Давлат бу ҳолатларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари ва жамоат бирлашмалари орқали фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳар томонлама муҳофаза қилиш мажбуриятини олади (ЎзР Конс.нинг 43-м.). (муал. – М.Усмонов)