Yangi hujjatlar

ЕР УЧАСТКАЛАРИГА НИСБАТАН АШЁВИЙ ҲУҚУҚ

ЕР УЧАСТКАЛАРИГА НИСБАТАН АШЁВИЙ ҲУҚУҚ – ер участкаларини давлат томонидан юридик ва жисмоний шахсларга мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш, умрбод эгалик қилиш ва мерос қилиб қолдириш, доимий эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳамда сервитут ҳуқуқи б-н берилиши (ФКнинг 165-м.). Ашёвий ҳуқуқ шартнома қоидалари б-н эмас, балки қонун нормаларига биноан келиб чиқади ва ер участкаси таъсир доирасидаги шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади. Ер участкаларини натурада (жойнинг ўзида) ажратиб бериш, ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш, ер участкасини ижарага олиш ҳамда ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни тайёрлаш. (муал. – М.Усмонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига