Yangi hujjatlar

ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ

ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ – ер участкаларини давлат мулкидан фуқаролар (жисмоний шахс)лар ва юридик шахсларга доимий (муддатсиз) фойдаланиш, умрбод эгалик қилиш ва мерос қилиб қолдириш ёки ижарага олиш ҳуқуқи б-н олиниши. ЎзРда ер умуммиллий бойлик–давлат мулки бўлгани учун ҳам у “соф” равишда хусусийлаштирилиши мумкин эмас. ЕКнинг 18-м.га мувофиқ ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи: юридик ва жисмоний шахслар томонидан савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларининг жойлашган ер участкаси б-н биргаликда хусусийлаштирилганида, республикамизда аккредитация қилинган дипломатия ваколатхоналари, халқаро ташкилотларнинг иморат ёки иморат қисмлари, шу жумладан, ваколатхона бошлиғининг қароргоҳи улар жойлашган ер участкалари б-н бирга, шунингдек, мазкур ваколатхоналарнинг иморатларини қуриш учун берилган ер участкалари реализация қилинганда, чет эллик юридик ва жисмоний шахсларнинг уй–жой бинолари (жойлашган ер участкалари б-н бирга) реализация қилинганида ашёвий ҳуқуқ сифатида вужудга келади. (муал. – М.Усмонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига