ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ОЛДИ–СОТДИ ҚИЛИШ – ер участкасининг олди–сотди шартномасига мувофиқ бевосита тўғридан–тўғри ёки билвосита бошқа шаклга ўтиши. ЎзР ер қонунчилигига мувофиқ қишлоқ хўжалик ерларини бевосита олди–сотди қилиш тақиқланади, лекин фуқаровий–ҳуқуқий табиатига эга бўлган ерларни билвосита битимлашга рухсат берилади. Мулк объектлари ва б. кўчмас мулкнинг ер участкалари б-н биргаликда конкурс ёки ким ошди савдоси орқали олди–сотди қилинганида, деҳқон хўжалиги тўғрисидаги қонуннинг 8-м.га мувофиқ деҳқон хўжалигини юритиш учун фуқароларга томарқа ер участкаси 0,06 гектар доирасида мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ким ошди савдоси асосида реализация қилиниши мумкин. Ер участкаларини хусусийлаштириш орқали олди–сотди қилиш асослари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 й. 24 июлдаги фармонида белгилаб қўйилган. (муал. – М.Усмонов)