ЕР УЧАСТКАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ – хўжалик ва б. мақсадларда юридик ва жисмоний шахсларга ер участкасининг фойдаланиш учун берилиши. Ер ҳуқуқида ер участкасидан фойдаланиш: бирламчи фойдаланиш – ер участкасини давлатдан эгаллаш б-н бир қаторда фойдаланиш учун олиниши; иккиламчи фойдаланиш – ер участкасини эгаллаб турувчидан фойдаланиш учун бошқараларга берилиши кўринишида бўлиши мумкин. Е.у.ф. ҳуқуқи – давлат ёки у ваколат берган органлар томонидан белгиланган, меъёрланган ва ўрнатилган, ердан иқтисодий мақсадларда фойдаланиш, унинг фойдали хусусиятларини ўзлаштириш жараёнида келиб чиқадиган муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар йиғиндиси. (муал. – М.Усмонов)