Yangi hujjatlar

ЕР УЧАСТКАСИГА НИСБАТАН МУЛК ҲУҚУҚИ

ЕР УЧАСТКАСИГА НИСБАТАН МУЛК ҲУҚУҚИ – ер участкаларини ашёвий ҳуқуқ сифатида субъектларининг ер муносабатлари мулкига айланиши. Ер участкасидан муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш учун ер участкалари: ЎзРнинг фуқароларига; саноат, транспорт ҳамда бошқа хўжалик корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига; чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга; чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга берилади. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ер участкалари фойдаланиш учун бошқа ташкилотлар ва шахсларга ҳам берилади. Ер участкаларидан муддатли фойдаланиш қисқа муддатли–уч й.гача ва узоқ муддатли–уч й.дан ўн й.гача бўлиши мумкин. Ишлаб чиқариш зарурияти тақозо этганда бу муддатлар тегишинча қисқа муддатли ёки узоқ муддатли вақтинча фойдаланиш муддатларидан ортиқ бўлмаган даврга узайтирилиши мумкин. Ер участкаларидан вақтинча фойдаланиш муддатларини узайтириш шу участкаларни берган органлар томонидан амалга оширилади. Яйлов чорвачилиги учун ер участкалари қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига йигирма беш й.гача муддатга берилиши мумкин. (муал. – М.Усмонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига