ЕР УЧАСТКАСИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИГА ОЛИШ – маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат реестрига киритилиши. Давлат реестри “ЎзРда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш йўриқномаси”га мувофиқ қуйидаги ҳужжатлардан иборат: юридик ёки жисмоний шахс ҳақидаги маълумотлар, ер участкасининг тавсифи, ўзлаштириш муддати, сақлаш ва сервитутлар ҳақидаги шартномавий маълумотлар, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ажратилган теграларга тегишли ва шунга ўхшаш қонун ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар (ЕКнинг 35-м.). (муал. – М.Усмонов)