Yangi hujjatlar

ЕР УЧАСТКАСИНИ ДАВЛАТ ВА ЖАМОАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ОЛИБ ҚЎЙИШ

ЕР УЧАСТКАСИНИ ДАВЛАТ ВА ЖАМОАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ОЛИБ ҚЎЙИШ – давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун туман, ш., вилоят ёхуд Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан ер участкасини ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ёки мулкдорлардан олиб қўйилиши. ЕКнинг 37-м.га мувофиқ ер эгаси, ердан фойдаланувчи ва ижарачилардан ерлар олиб қўйилганда улар ушбу қарор устидан судга шикоят қилишга ҳақли. Корхона, иншоот ва бинолар қуриш учун ер участкаларини олиб қўйишдан манфаатдор бўлган юридик шахслар лойиҳалаш бошлангунга қадар ушбу масалани туман, ш., вилоят ёки Вазирлар Маҳкамаси б-н келишишлари шарт, акс ҳолда лойиҳа ишларини молиялашга йўл қўйилмайди. (муал. – М.Усмонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига