Yangi hujjatlar

ЕР УЧАСТКАСИНИ ТАВСИФЛАШ

ЕР УЧАСТКАСИНИ ТАВСИФЛАШ – маълум бир ер участкаси бўйича керакли бўлган маълумотларни тўплаш ва умумлаштириш. Меъёрий–ҳуқуқий ҳужжатларга биноан ер участкасининг тавсифига унинг тоифаси ва нима мақсадда фойдаланишлиги, экин тури ва майдони, кадастр рақами, сон ва сифат кўрсаткичлари ва б. маълумотлар киради. Ер участкасининг жойлашув ва тавсифини тузиш, жойнинг ўзида унинг чегараларини белгилаш ишлари ер тузиш хизмати органлари томонидан бажарилади ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади. Ушбу ишлар ва марза белгиларини ўрнатиш, агар қонун ҳужжатларида бошқа қоида белгиланган бўлмаса, ер участкасини олувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади (ЕКнинг 32-м.). Ер участкасининг жойлашган манзили – режа (чизма) да қайд этилган ва натурада (жойнинг ўзида) белгиланган ҳамда давлат рўйхатида кўрсатилган ер участкасининг жойлашган манзили. Ер участкасининг қайд этилган чегараси – режаларда (чизмаларда) қайд этилган ва натурада (жойнинг ўзида) белгиланган ер участкасининг чегараси. Ер участкасининг майдони – натурада (жойнинг ўзида) чегараси белгилангандан сўнг аниқланган ер участкасининг (кўпинча гектарда берилган) майдони. Ер участкасининг рўйхати – ер учаскасини давлат рўйхатидан ўтказиш даврида керак бўладиган маълумотлар йиғиндиси. Ер участкасининг ҳуқуқий ҳолати – ерга оид қонун ҳужжатларининг нормаларига биноан белгиланган ер участкасини эгаллаш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тартиби. (муал. – М.Усмонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига