Yangi hujjatlar

ЕР УЧУН ҲАҚ ТЎЛАШ

ЕР УЧУН ҲАҚ ТЎЛАШ – ўз мулкида, эгалигида ёки фойдаланишида бўлган ер участкаларига юридик ва жисмоний шахсларнинг мажбурий тўловлари (СКнинг 96–98-м.). Ер учун ижара ҳақи – ер участкасини ижарага берувчи ва ижарачи томонидан ижара шартномасига мувофиқ (келишиб олинган) миқдорда тўланадиган ер ҳақи. Ижара ҳақи ЕКнинг 28-м.га мувофиқ ер солиғи ставкасининг бир бараваридан кам ва уч бараваридан кўп бўлмаслиги керак, ердан қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланилган тақдирда, ер солиғи ставкасининг бир баравари миқдорида бўлиши керак. Ижара ҳақи ер эгасига тўланади ва ер солиғи СКнинг 1998 й. 25 дек.даги янги таҳририга мувофиқ давлат бюджетига тушади. (муал. – М.Усмонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига