Yangi hujjatlar

ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ

ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ ерни қайтариб олиш орқали ер участкасидан фойдаланувчилар, эгалловчилар, ижа–рачилар ва мулкдорларни ердан фойдаланиш ҳуқуқининг тўхтатилиши. ЕК 36-м.да назарда тутилган ҳолатлар – ихтиёрий воз ечиш, берилган муддатнинг тугаши, юридик шахснинг банкрот деб эълон қилиниши маҳрум қилишга кирмайди. Ер қонунчилигида маҳрум қилиш ердан фойдаланувчиларнинг хоҳишларисиз амалга оширилиши назарда тутилади. Ердан фойдаланиш ҳуқуқи кенг маънода табиий ҳуқуқлар тоифасига тааллуқли эканлиги инсон туғилган пайтдан эътиборан вужудга келиши эътироф этилади. Шунингдек, бу ҳуқуқ фуқароларга ваколатли давлат органлари томонидан тан олинади. Ушбу ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва унинг асосида кенгайтирилган ва аниқлаштирилган ер қонун ҳужжатлари меъёрларида ўз аксини топган. ЕКнинг 39-м.га мувофиқ юқорида айтиб ўтилган субъектлар ер участкасида мустақил хўжалик юритиш, уй–жой ва б. иншоотлар қуриш, суғориш учун сув олиш, ер мелиорацияси учун давлат субсидиясидан ва кредитларидан фойдаланиш қонунларда кўрсатилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга. (муал. – М.Усмонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига