Yangi hujjatlar

ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ ЧЕКЛАШ

ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ ЧЕКЛАШ – ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат, атроф–муҳитни муҳофаза қилиш, муҳандислик коммуникацияларини қуриш ва улардан фойдаланиш манфаатларини, шунингдек, фуқаролар хавфсизлигини кўзлаб фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда чекланиши (ЕКнинг 42-м.). Ердан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш тўғридан–тўғри ердан фойдаланишни чеклаш ёки маълум бир хўжалик фаолиятини чеклаш орқали амалга оширилиши мумкин. Улар вақтинчалик – маълум бир ноқулай давр, ҳолат ёки ҳодиса (мас., сувсизлик, қурғоқчилик, кучли ёмғир ва ҳ.к.) ўтгунга қадар ҳамда доимий – сувларни муҳофаза этиш теграларида жойлашган ерлар–да, қўриқхона, балиқ хўжалиги, рекрацион тег–раларда доимий равишда амалга оширилиши кабилар. Ердан фойдаланиш ҳуқуқини: Ердан фойжаланиш ҳуқуқини тор маънода юридик ва жисмоний шахсларнинг қонун нормаларида белгиланган тартибда ер бериш орқали вужудга келадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлари йиғиндиси мисолида тушуниш мумкин. (муал. – М.Усмонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига