ЕРДАН ХУСУСИЙ МУЛК АСОСИДА ФОЙДАЛАНИШ – кўчмас мулк жойлашган ер участкаларини сотиб олиш асосида вужудга келадиган тасарруф қилиш, эгалик қилиш ва фойдаланиш. ЎзР ЕКнинг 18-м.га биноан, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари улар жойлашган ер участкалари б-н бирга хусусийлаштирилганда вужудга келади. Бундан ташқари, дипломатия ваколатхоналари ходимлари, чет эл юридик ва жисмоний шахслари уй–жой сотиб олганларида шу уй–жой жойлашган ер участкаларига нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 й. 24 июлдаги фармонида юридик шахслар ва фуқароларни ерга нисбатан хусусий мулк ҳуқуқини вужудга келиш асослари белгилаб қўйилган. (муал. – М.Усмонов)