Yangi hujjatlar

ЕРГА НИСБАТАН МУЛК ҲУҚУҚИ

ЕРГА НИСБАТАН МУЛК ҲУҚУҚИ – давлат ёки шахснинг ўзига тегишли бўлган ер тоифаси ёки участкасидан ўз хоҳишича ва ўз манфаатларини кўзлаб эгаллаш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқи ҳамда ушбу ҳуқуқларининг, ким томонидан бузилишидан қатъи назар бартараф қилинишини талаб қилишидир (ФКнинг 164-м.). ЎзР Конс. 55-м. ва ЕКнинг 16-м.га мувофиқ ер умумиллий бойлик – давлат мулкидир, ундан оқилона фойдаланиш зарур, у давлат томонидан муҳофаза этилади. Қишлоқ хўжалик ерлари олди–сотди қилинмайди, айирбошланмайди, ҳадя этилмайди, гаровга қўйилмайди. Ерга нисбатан мулк ҳуқуқи турлари – а) давлатга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ерлар; б) юридик шахслар ва фуқароларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ерлар. (муал. – М.Усмонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига