Yangi hujjatlar

ЕРГА ОИД МУНОСАБАТЛАРНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ

ЕРГА ОИД МУНОСАБАТЛАРНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ – иқтисодий–ҳуқуқий чораларни қўллаш орқали республика ер фондини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишни ташкил этишда давлат органларининг мақсадли фаолияти. Ерга оид муносабатларни давлат томонидан тартибга солишнинг мақсади – ЎзР халқи, халқ хўжалиги ва унинг тармоқлари ҳамда ердан фойдаланувчилар манфаатларида давлатнинг ягона ер фондини муҳофаза қилиш, ундан ўта самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш. Ер ресурсларидан фойдаланишнинг давлат бошқаруви – ҳозирги ва келажак авлод ҳамда ердан фойдаланувчилар, ерни эгаллаб турувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар манфаатларида ер муносабатларини тартибга солиш, ерлардан самарали фойдаланиш ва муҳофаза қилишни таъминлашга қаратилган ўзаро узвий боғланган давлатнинг ҳуқуқий, иқтисодий, техник ва ташкилий–хўжалик чора тадбирлар тизими. (муал. – М.Усмонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига