ЕРГА ОИД ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАР ЖАРАЁНИ – ерга оид қонунларнинг ҳаракат жараёнларини белгиловчи нормаларнинг ички элементлари. Ерга оид ҳуқуқий жараёнлар қуйидаги элементлардан иборат: пайдо бўлиши – ерга оид ҳуқуқий муносабат субъектларига ер участкаларини бериш; ўзгариши – ердан фойдаланиш давомида вужудга келган сиёсий, иқтисодий, экологик, демографик шароитларни ёки ҳуқуқ нормаларининг ўзгариши натижасида ерга оид ҳуқуқий муносабатларнинг ҳолати мақомлари ёки бошқа унинг элементларининг ўзгариши; бекор қилиниши – ерга оид ҳуқуқий муносабатларда томонларнинг қонуний ёки ноқонуний ҳаракатлари натижасида жисмоний ва юридик шахсларни аниқ бир ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқининг бекор қилиниши. (муал. – М.Усмонов)