ЕРЛАРНИНГ ИФЛОСЛАНИШИ – ерларга салбий таъсир қилувчи ва уларга ёт бўлган физик, кимёвий ва биологик м.нинг қўшилиши. Унинг натижасида ер (тупроқ) ларда кечаётган табиий м. ва энергия алмашинувининг бузилиши оқибатида экотизимларда салбий ўзгаришлар юз беради. Ерларнинг ифлосланиши икки турда: табиий – вулканларнинг отилиши, ер қимирлаши, сел, цунамилар ва шунга ўхшаш табиий жараён ва ҳодисалар орқали ва антропоген – инсонларнинг хўжалик (тўғрироғи, хўжасизларча) фаолияти натижасида юзага келиши мумкин. (муал. – М.Усмонов)