ЕРЛАРНИНГ РЕКУЛЬТИВАЦИЯСИ – техноген бузилган ерларда тупроқ унумдорлиги, ер ҳолати ва ўсимлик дунёсини тиклашга йўналтирилган тадбирлар тизими. Фан ва амалиётда қуйидаги ер рекультивацияси босқичлари мавжуд: рекультувациянинг техник босқичи–технологик усуллар (текислаш, тўлдириш)ни қўллаш орқали бузилган ерларни тиклаш; рекультивациянинг кимёвий босқичи–технологик усуллар орқали текисланган ерларда минерал ва органик ўғитлар солиш, турли агрокимё усулларини қўллаш орқали бузилган ерларни маданийлаштириш; рекультивациянинг биологик босқичи – техник ва кимёвий босқичлардан сўнг ўзлаштирилаётган майдонларда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини тиклаш ишларини олиб бориш. (муал. – М.Усмонов)