Yangi hujjatlar

ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИ

ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИ – сув оқимини бошқариш, тартибга солиш ва оқим кучидан фойдаланиш мақсадида ўрнатилган технологик ва муҳандислик иншоотлари. Г.и.га тўғонлар (плотиналар); гидроэлектр станцияларнинг бинолари; сув ташлаш, сув бўшатиш, сув ўтказиш, сув чиқариш иншоотлари ва тунеллари (сув ўтказиш тунеллари); каналлар; насос станциялари; сув омборлари, дарё, канал ўзанларининг қирғоқлари ва тубини тошқин ҳамда емирилишлардан муҳофаза қилиш учун мўлжалланган иншоотлар; саноат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг суюқ чиқиндилар сақланадиган жойларини ўраб турувчи иншоотлар (кўтармалар) киради. (муал. – С.Бобоқулов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига