Yangi hujjatlar

ГИЛЬЗА

ГИЛЬЗА – патроннинг барча қисмларини бирлаштирувчи қисм. Г. шаклига кўра, цилиндрсимон, бутилкасимон ва конуссимон бўлади. Цилиндрсимон ва конуссимон Г. порох газларининг босими унчалик катта бўлмаган патронларда, бутилкасимон г. эса босими катта бўлган патронларда ишлатилади. Г.ларда қуйидаги асосий қисмлар мавжуд: гильзанинг олди очиқ томонидаги энг четки қисми; ўқни маҳкамлаш учун мўлжалланган, қия қисмига туташиб кетган қисми; қия қисми – г.нинг оғзи ва сирти орасидаги конуссимон сирти; г.нинг туби, ундаги ариқча, пистон уяси, сандони – патрондан патронни ёки отилган г.ни чиқариб олиш учун мўлжалланган айлана шаклдаги белбоғ. Пистоннинг портловчи таркиби урилганда бузиладиган туйнукча г.нинг остки тўсиғида жойлашган бўлиб, пистон ёнганида унинг учқуни г. ичидаги порохга ўтиши учун мўлжалланган. Ҳозирги вақтда г.лар тайёрлаш учун томпак (90% мис ва 10% рухнинг аралашмаси) б-н қопланган жез ва пўлат ишлатилади. (муал. – А.Норбоев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига