ГИПОТЕЗА – ҳуқуқ нормасида белгиланадиган қоида қандай шароит ва ҳолатда ким томонидан амалга оширилиши кўрсатилади. Гипотеза ҳуқуқ нормасининг бир қисми бўлиб, унда диспозицияда кўрсатилган қоиданинг кучга кириши учун зарур бўлган муайян аниқ ҳаётий ҳолатлар (воқеа, ҳаракат, ҳолатлар) ўзининг ифодасини топади. (муал. – М.Нажимов)