Yangi hujjatlar

ГИПСЛИ ҚУЙМА ҚОЛИП

ГИПСЛИ ҚУЙМА ҚОЛИП – ҳодиса содир бўлган жойда кўпинча оёқ кийим тагчармидан, автотранспорт шинаси протекторидан тупроқ, қум, лойларда қоладиган ботиқ изларнинг нусхасини олишда қўлланилади. Г.қ.қ. олишда гипс ёки алебастер кукунларидан фойдаланилади. Идишдаги сувга оз-оздан гипс кукуни солиб суюқ аралашма тайёрланади, уни ботиқ из юзасига авайлаб бир қатлам қуйилади, сўнг чўп ёки сим бўлакларидан арматура сифатида (изнинг синиб кетмаслиги учун) қўйиб чиқиб, аралашмадан иккинчи қатлам қуйилади. Аралашма маълум вақтдан сўнг қотгач, г.қ.қ. олинади. (муал. – Ж.Бобоев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига