ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ – алоҳида рўйхатга киритилган ва назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий модда таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган препаратлар ва ўсимликлар. ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Г.в. рўйхатига киритилган Г.в., психотроп моддалар ва прекурсорларгина Г.в. сифатида эътироф этилади. Г.в. – ўз тасирига кўра ёки суиистемол қилинганда аҳолининг соғлиғи учун хавф туғдирувчи “Гиёҳвандлик воситалари тўғрисида”ги БМТнинг 1961 й. ягона конвенциясининг 1- ва 2-рўйхатларига киритилган тиббий ёки сунъий тайёрланган ҳар қандай Г.в. Энг кенг тарқалган Г.в.га қуйидагилар киради: наша ва ундан тайёрланган Г.в. (марихуана, наша ёки «план» ва ҳ.к.); кўкноридан тайёрланган Г.в. афюн, тарёк, морфий, героин, промедол, кодеин ва ҳ.к.; кокаин ва ундан тайёрланган лизергин кислотаси – ЛСД; кимёвий синтез қилинган амфетомин, триметилфентанил ва ҳ.к. Г.в. устидан назорат қилувчи асосий органлар қуйидагилардир: БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг наркотик воситалари бўйича комиссияси ва 1961 й. Ягона конвенция асосида ташкил этилган г.в. устидан назорат қилиш қўмитаси. (муал. – Қ.Абдурасулова)