Yangi hujjatlar

Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент филиали учун қабул квоталари тасдиқланди

2014 йил 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2014/2015 ўқув йили учун И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига қабул қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2014/2015 ўқув йили учун Университетнинг Тошкент шаҳридаги филиалига 135 киши қабул қилиш режалаштирилган.

Улар қуйидаги йўналишлар бўйича тақсимланади:

“Геологик разведка технологияси” — 25 киши;
“Нефть ва газ қудуқларини ковлаш” — 25 киши;
“Нефть қазиб олиш объектларидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш” — 25 киши;
“Газ қазиб олиш, газ конденсати ва ерости сақлаш объектларидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш” — 35 киши;
Корхона ва ташкилотлар иқтисодиёти” — 25 киши.

“Газ қазиб олиш, газ конденсати ва ерости сақлаш объектларидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш” йўналишига қабул қилинадиган 35 талабанинг 10 нафари “Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖ маблағлари ҳисобидан ўқитилади.

Университетнинг Тошкент филиали ҳақида батафсил маълумотларни http://gubkin.uz/ сайтидан олишингиз мумкин.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (14)
  • Йўқ (3)
  • Бироз (2)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига