Yangi hujjatlar

ГУРУҲЛИ ИДЕНТИФИКАЦИЯ

ГУРУҲЛИ ИДЕНТИФИКАЦИЯ объектларнинг умумий белги ва хусусиятлари асосида уларнинг маълум гуруҳга тегишли эканини белгилаш. Моддий объектлар тузилиши бўйича турдаги ёки хилдаги гуруҳга тегишли бўлиши мумкин. Жиноятда ишлатилган пистолет “ТТ” системасига тегишли бўлса, ўқ отиш қуролининг бир гуруҳига мансублигини билдиради, шу пистолетнинг рақам номери б-н тасвирланса, муайян пистолет аниқланади. Г.и. умумий белгиларни таққослаш асосида маълум объектни мазкур гуруҳ ёки турга мансублигини белгилайди. Мас., сўлак моддасининг анализи асосида унинг гуруҳини аниқлаш, изнинг узунлигини ўлчаб пойафзал кийганнинг жинси, ёши, бўйини аниқлаш. Г.и. қилиш индивидуал идентификациянинг бошланғич давридир, изнинг маълум гуруҳга мансублигини аниқлагач, уни ўзига хос бўлган белгиларининг йиғиндиси асосида изи қолган шахс ёки нарсани аниқлаш мумкин. (муал. – А.Норбоев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига