ГУВОҲЛАНТИРИШ – шахснинг баданини, кийимини кўздан кечириш, тиббий кўрикдан ўтказиш. Г. тергов ҳаракати. Жиноятдан жабрланган, жиноятни содир қилишда гумон қилинган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиб ёки кўздан кечириб гувоҳлантирилади. Шахсларнинг баданида турли излар, белги–аломатлар, кийимида жиноий ҳодисага алоқадор модда қолдиқлари, биологик доғлар ва ҳ.к. изланади. Г. натижаси процессуал ҳужжат бўлган баённомада қайд қилинади. Зарур бўлганда объектлар (кийим, модда қолдиқлари) экспертиза текширувига юборилади. (муал. – А.Норбоев)