ГУВОҲЛИК КЎРСАТУВЛАРИ – фактларни тўғри англаш (қабул қила билиш) ва улар тўғрисида кўрсатувлар беришга қобилиятли бўлиш–бўлмаслик ҳар сафар аниқланади. Чунончи вояга етмаган болани гувоҳ сифатида таклиф қилиш масаласи, бундай вояга етмаган шахснинг руҳий ҳолатига қараб ҳал қилинади. Бирон–бир фактни, иш ҳолатини тўғри қабул қилиш, ёдда сақлаш ва бу тўғрида судда тўғри маълумотлар бериш учун гувоҳнинг сезги органлари нормал бўлиши керак. Аммо бу органлардан бирида нуқсон бўлиши, ҳодисани ўзлаштиришга яроқсиз бўлиши, унинг бошқа сезги органлари б-н қабул қилинган фактлар тўғрисида маълумот беришга тўсқинлик қилмайди. Мас., кўзи ожиз фуқаро қулоғи б-н эшитганлари тўғрисида гувоҳлик бериши мумкин. (муал. – Н.Қўшаев)