Yangi hujjatlar

ГУВОҲНИ СЎРОҚ ҚИЛИШ

ГУВОҲНИ СЎРОҚ ҚИЛИШ – гувоҳ суриштирувчига, терговчига, прокурорга ва судга чақирув қоғози б-н чақирилади. Сўроқ қилиш олдидан гувоҳдан унинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган вақти (й., ойи, куни) ва туғилган жойи, яшаш жойи ва иш жойи, мансаби, машғулот тури, маълумоти, оилавий аҳволи, судланганлиги ёки судланмаганлиги аниқланади ҳамда бу маълумотлар жиноят ишидаги ёки гувоҳнинг шахсий ҳужжатларидаги маълумотлар б-н солиштириб кўрилади. Гувоҳ ўзини ким деб таништирган бўлса, айнан ўша шахс эканлигига бошқа йўллар б-н ишонч ҳосил қилиши лозим. Гувоҳнинг шахси аниқлангандан кейин унга ЖПКнинг 100-м.да назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади. Бу ҳуқуқ ва мажбуриятлар тушунтирилганлиги сўроқ баённомаси ёки суд мажлиси баённомасида қайд этилади. (муал. – С.Рахмонова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига