ГУВОҲНОМА – 1) юридик фактларни (мас., бола туғилганини, никоҳ бекор қилинганини) тасдиқловчи ҳужжат. Г . шакли ва белгилари тегишли ҳуқуқий ҳужжатда қайд этилади. Уларга риоя қилмаслик, Г. ҳуқуқий деб топилмаслигига сабаб бўлади. Унинг мазмуни фақат суд орқали баҳсланиши мумкин. Г. махсус ном б-н аталади (мас., олий ўқув юртини битирганлик тўғрисида, илмий унвон бериш тўғрисида ва ҳ.к.; 2) муайян соҳада ишлатган ёки таҳсил олаётган шахсларга (мас., Президент девони, Миллий хавфсизлик хизмати, прокуратура, суд, милиция, Аллия вазирлиги ходимларига, адвокатларга, олий ўқув юрти талабалари, ўқитувчилари ва ҳ.к.) бериладиган ҳужжат; 3) маълум бир шахснинг хизмат ва б. ҳолатларини, шунингдек, бирор ишга (мас., тафтиш ўтказишга ) ваколатини тасдиқловчи ҳужжат. Шахсга муайян имтиёз берилганлиги ҳақидаги Г. матнида тегишли қонун ёки ҳукумат қарорига ҳавола ёзилади. (муал. – И.Зокиров)