Yangi hujjatlar

ИҚТИСОДИЙ ТИЗИМ

 

ИҚТИСОДИЙ ТИЗИМ – комплекс Конст.вий–ҳуқуқий тартибот (институт) бўлиб, маълум давлатдаги мулкчилик муносабатлари, моддий ҳамда маънавий бойликларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилишни умумий тарзда тартибга солувчи принцип ва нормалар мажмуини ифодалайди. Хўжалик фаолиятининг умумий принциплари (бозор иқтисодиёти ёки режали хўжалик), мулкчилик шакллари, уларнинг нисбати ва тарқалиш доираси, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш тартиби, иқтисодий муносабатларга давлат аралашувининг шакллари, вазифалари ва чегаралари, давлат бюджет–молиявий тизими асослари, иқтисодий тартибга солиш соҳасида марказий ва маҳаллий ҳокимиятлар ўртасида ваколатларнинг тақсимланиши, ташқи иқтисодий фаолиятни ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни амалга ошириш принциплари Конст.вий тартибга солишнинг мавзулари сифатида чиқади.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига