ИККИ ТОМОНЛАМА СОЛИҚҚА ТОРТИШ – юридик шахсларни муайян мамлакат худудида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган даромадини ҳам фаолият юритилган мамлакатда ва юридик шахс тегишли бўлган мамлакатда солиққа тортилиши. Мазкур ҳолатни бартараф этиш мақсадида давлатлар ўртасида икки томонлама солиққа тортишни олдини олишга қаратилган шартномалар тузилиш амалиёти шаклланган. ЎзР ҳам чет эл инвестицияларини кенг жалб этиш, миллий товар ишлаб чиқарувчиларни рақобатбордошлигини ошириш мақсадида бир қатор мамлакатлар б–н ҳам шу турдаги шартномаларни тузган.