ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ҚАТНАШЧИЛАРИ – қимматли қоғозларнинг эмитентлари, инвесторлар, инвестиция институтлари, шунингдек уларнинг бирлашмалари (уюшмалари), фонд биржалари (биржаларнинг фонд бўлимлари), давлат томонидан қимматли қоғозлар бозорини бошқариш ва мувофиқлаштириш ваколати берилган органлар ва бошқалар. Амалдаги қонунчилик нормалари жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг қатнашишлари тартиби аниқ белгилаб берилгандир.