ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ БОШҚАРИШ ФАОЛИЯТИ – қимматли қоғозлар ва эмиссия проспектларини чиқаришни рўйхатга олиш, эмитентларнинг уларда назарда тутилган шартлар ва мажбуриятларга риоя қилишлари устидан назоратни амалга ошириш; мутахассисларни аттестациялаш, инвестиция институтлари фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш; инвесторлар ҳамда қимматли қоғозлар бозорининг бошқа иштирокчилари берган шикоятларни кўриб чиқиш ва қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари бажариши мажбурий бўлган хулосалар чиқариш, кўрсатмалар бериш йўли билан давлат бошқаруви ваколатли органлари томонидан амалга ошириладиган фаолиятдир.