Yangi hujjatlar

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ДЕПОЗИТАРИЙЛАРИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ДЕПОЗИТАРИЙЛАРИ – қимматли қоғозларни сақлаш ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олиш бўйича фаолият юритувчи қимматли қоғозлар бозори институтлари. Депозитарийлар жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан чет эл жисмоний ва юридик шахслари томонидан юридик шахснинг исталган ташкилий–ҳуқуқий шаклида тузилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган банклар, реестр эгалари тегишли лицензия асосида қимматли қоғозлар бозорида депозитарий сифатида фаолият кўрсатишлари мумкин. Депозитарий устав фондининг энг кам миқдори қонун ҳужжатларида тегишли юридик шахснинг ташкилий–ҳуқуқий шаклига нисбатан белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги керак. Депозитарийлар ўз фаолиятларини амалга ошириш чоғида депозитар операциялар стандартларига мувофиқ қуйидаги хизмат турларини кўрсатадилар: қимматли қоғозларни сақлаш; нақд ва нақд бўлмаган қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олиш ва тегишли гувоҳнома бериш йўли билан буни тасдиқлаш; қимматли қоғозлар зиммасига мажбуриятлар юкланган ҳолатларни, шунингдек улар тугатилган ҳолатларни ҳисобга олиш.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига