Yangi hujjatlar

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ ҲИСОБГА ОЛИШ РЎЙХАТЛАРИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ ҲИСОБГА ОЛИШ РЎЙХАТЛАРИ – қимматли қоғозларни депозитарийда сақлаш ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олиш бўйича депозитар операциялар стандартлари билан белгиланган ёзувлар тизими; Давлат рўйхатидан ўтказилган ҳамда белгиланган тартибда рўйхат рақамини олган қимматли қоғозларнигина Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқарилишига ва муомалада бўлишига йўл қўйилади. Давлат рўйхатидан ўтказилмаган қимматли қоғозларни чиқариш ғайриқонуний ҳисобланади ва бу ҳол эгасидан уларнинг ҳамда мазкур қимматли қоғозларни сотишдан тушган пулнинг олиб қўйилишига ва бой берилган наф қопланишини ҳисобга олган ҳолда инвесторларга қайтариб берилишига сабаб бўлади. Бир ёки ўзаро шартномалар билан боғланган бир неча шахслар, шунингдек шуъба ёки бир–бирига қарам бўлган юридик шахслар гуруҳи банк акцияларининг йигирма фоизидан ортиғини сотиб олиши учун олдиндан Марказий банкнинг розилигини олиш талаб қилинади. Акция сотиб олувчиларнинг молиявий аҳволи қониқарсизлиги аниқланган тақдирда Марказий банк банк акцияларининг йигирма фоизидан ортиғи харид қилиниши ва сотилишига розилик бермаслик ҳуқуқига эга. Марказий банк илтимоснома олинган кундан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмай ариза берувчига ўз қарори тўғрисида ёзма равишда хабар беради.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига