Yangi hujjatlar

ИМОМАТ

ИМОМАТ – шиалар давлат ҳуқуқий концепциясига кўра давлат ва диний ҳокимиятни амалга оширишнинг муҳим тартиботи (институти) бўлиб, барча ҳокимият ваколатлари давлат ва жамиятдан устун қўйилган, ярим илоҳий ҳукмрон сифатлари берилган бенуқсон имом қўлида тўпланишини англатади. Мас., 1979 йил Эрон Конст.си фақиҳ (раҳбар)ни барча давлат органлари ва муассасалари ислом кўрсатмаларидан оғишмасликларининг кафолати деб билади. 37–м.да эса бундай дейилади: «Эрон Ислом Республикасида давлат бошқаруви миллат йўлбошчиси ва доҳийси назорати остида фаолият кўрсатувчи, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади». Йўлбошчи ваколатлари: фақиҳларни – Конст.га риоя қилиш бўйича Кенгаш аъзоларини – Бош прокурор, Олий суд раиси, Олий ҳарбий лавозимларга тайинлашни, Республика Президентини лавозимга тасдиқлаш, Мажлис тегишли қарор қабул қилганда уни лавозимдан четлатиш, амнистия эълон қилиш ва бошқаларни қамраб олади (Конст.нинг 110, 162–м.).

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига