Yangi hujjatlar

ИМПЕРАТИВ МАНДАТ

ИМПЕРАТИВ МАНДАТ – бу қоидага кўра ҳокимият вакиллик органининг депутати сайловчилар наказлари б–н боғланган ва ўзининг бутун фаолиятида улар олдида жавобгар бўлиши б–н бирга сайловчилар ишончини оқламаган депутатни муддатидан олдин чақириб олиш мумкинлиги қонунчилик б–н мустаҳкамланган бўлади. Императив методдан социалистик деб аталмиш мамлакатларда ва қатор бошқа тоталитар давлатларда кенг фойдаланилади. Императив метод демократия давлатларида қонунга кўра тақиқланган, чунки у миллий вакиллик принципига зиддир. Бундан ГФР парламенти палаталаридан бири – сайловчилар эмас, балки федерация ўлкалари ҳукуматлари томонидан шакллантириладиган: депутатлар ўз ҳукуматлари йўриқларини амалга оширишлари шарт бўлган бундесратда императив мандатнинг мавжудлиги мустаснолардан биридир. ЎзРда ҳам сайловларда қонунчиликка кўра императив мандат қулланилади.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига