Yangi hujjatlar

ИМПИЧМЕНТ

ИМПИЧМЕНТ (инглизча impeachment) – қатор хорижий давлатларда давлатнинг юқори мансабдор шахслари масъулиятини амалга оширишнинг махсус тартиби. Импичмент тартибига кўра, парламентнинг қуйи палатаси айбловни шакллантиради ва тегишли мансабдор шахсга айб қўяди. Масала парламентнинг юқори палатасида кўрилади. Юқори палата чиқарадиган ҳукм депутатларнинг ўта кўпчилик овози (Мас., АҚШ сенатида овозларнинг 2/3 қисми) б–н қабул қилинади. Жазо лавозимдан четлатишдан нарига ўтмаслиги керак, аммо қоидага кўра Импичмент тартибида лавозимдан четлатилган шахс кейинчалик умумий судда суд қилиниши ва ўзи содир этган хатти–ҳаракатларга мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги қайд қилиб ўтилади. Бошқарув республика шаклида бўлган айрим давлатларда Импичмент асосан давлат бошлиғи – президент хусусида у давлатга хиёнат қилган ёки Конст.га тажовуз қилганда назарда тутилади. АҚШда Импичмент тартибида расман барча фуқаро хизматчилар суд қилиниши мумкин.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига