Yangi hujjatlar

ИМТИЁЗЛАР

ИМТИЁЗЛАР – қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларга мувофиқ фуқароларга муайян масалаларда қўшимча ҳуқуқлар бериш, мажбуриятларнинг маълум турларидан тўлиқ ёки қисман озод қилиш. ЎзР Конс.нинг 18–м., 2–қисмига кўра: “Имтиёзлар фақат қонун б–н белгилаб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши керак”. Мавжуд қонунчилик ҳужжатларимизда фуқароларга турли холатлар ҳисобга олиниб (ёши, халқ хўжалигининг тармоғи, яшайдиган минтақаси, жинси ва бошқалар) имтиёзлар берилиши назарда тутилган. Ёлланма меҳнатга оид муносабатларда ходимнинг ёши (18 ёшга етмаганлиги), жинси (аёллар), ёш боласи борлиги ёки хомиладорлиги, ногиронлиги ёки бошқа ўзига хос холатлари эътиборга олиниб, ишга қабул қилиш чоғида (иш жойларининг банд қилиб қўйилиши) ишдан бўшатиш (хомиладор ва уч ёшга етмаган боласи бор аёлларни иш берувчи ташаббусига кўра ишдан бўшатиб бўлмаслиги), иш вақти ва дам олиш вақти сохасида (қисқартирилган иш вақти, қўшимча таътиллар берилиши), иш хақи тўлаш чоғида ва бошқа ҳолларда имтиёзлар бериш мумкинлиги белгиланган. Ходимларга имтиёзлар бериш чоғида уларни камситишга йўл қўйилмайди. Имтиёзлар қонунда назарда тутилган ўолларда, шунингдек корхона иш берувчиси ходимлар вакиллик органлари б–н келишиб, корхона локал меъёрий ҳужжатларда белгилаб қўйган ҳолларда берилиши мумкин.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига