Yangi hujjatlar

ИНВЕСТИЦИЯ

ИНВЕСТИЦИЯ – бу иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқларидир. Инвестиция фаолияти шуғулланувчи субъектларига қараб миллий ва хорижий инвестицияларга бўлинади. Инвестицияларни биргаликда ҳимоя қилиш тўғрисидаги халқаро шартномаларнинг кўпчилигида “инвестиция” деганда, ҳар бир давлатнинг юридик ва жисмоний шахслари бир–бирларининг худудларига инвестиция сифатида киритган ҳар қандай мулк тушунилади. Шунингдек, халқаро инвестиция фаолияти деганда, юридик ва жисмоний шахсларнинг ёхуд давлатнинг ўз мулкининг бир қисмини (инвестиция мулкини) ажратиш ва фойда (даромад) олиш ёхуд инвестор учун муҳим бўлган бошқа самарага эришиш мақсадида ушбу мулкни бошқа давлат худудидаги хўжалик муомиласига жалб қилиниши тушунилади. Инвестиция фаолиятининг минтақавий ривожланишига давлатлар ўртасида тузилган савдо иттифоқлари – ЕҲ ва NAFTAнинг таъсири муҳим аҳамият касб этган. 1993 йилда GATTнинг Уругвай босқичи тугаши натижасида хорижий инвестицияларга нисбатан қўлланиладиган қўшимча қоидаларнинг ишлаб чиқилишига, бу эса халқаро инвестиция фаолиятини янада ривожланишига сабаб бўлди.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига