ҚИЁСИЙ КРИМИНОЛОГИЯ – бу маълум бир мамлакатлардаги жиноятчиликнинг ҳолатини, содир этилиш шароити ва сабабларини, қонуниятларини қиёслаб урганувчи криминологиянинг алоҳида йўналиши. Жиноятчиликни қиёсий ўрганиша етакчи илмий метод сифатида қиёсий методни онгли, назарий ва методологик асосда қўллашга асосланган.Жиноятчиликни қиёсий тадқиқ қилишнинг аҳамияти шундан иборатки, маълум бир даврлардаги жиноятчиликнинг ахволи, унинг ривожланиш қонуниятлари, жиноятчиликни олдини олиш, бартараф этиш воситалари урганилади ва узаро таққосланади. Шунда улардаги салбий ва ижобий жиҳатлар, афзал ва самарали томонлар аниқланади. Бу маълумотлар ҳар томонлама ўрганилиб, умумий хулоса чиқарилади. Унинг самарали қисмлари узлаштирилади. Жиноятчиликни қиёсий ўрганишнинг объекти: жиноятчилик ахволи, жиноятчилик шароити ва сабаблари, жиноят содир этиш воситалари, шунингдек, жиноятчиликни олдини олиш воситалари ҳисобланади.